Қозоғистонда QazVac ишлаб чиқарувчи иккинчи майдонча фаолият бошлади

Қозоғистонда QazVac ишлаб чиқарувчи иккинчи майдонча фаолият бошлади

Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариладиган иккинчи майдонча фаолият бошлади. Бош вазир ўринбосари Ерали Туғжанов Алмати вилоятидаги «Антиген» корхонаси билан танишди. Маҳкамалараро комиссияда маълум қилишларича, сентябрда корхонада 300 мингта QazVac вакцинаси ишлаб чиқарилди. Корхона ойига бир миллион доза препарат бера олади.

«Халқаро сифат стандартлари туфайли корхона юқори техник даражада, ишлаб чиқаришнинг барча участкаларида сифат ва ишончлиликка эришилган», дейилади primeminister.kz сайтида.

Корхона Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига Мактубида акс этган биохавфсизликка эришиш борасидаги топшириғи доирасида ишга туширилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси