Қозоғистонда вакцина олишни истовчилар сони ортмоқда

Қозоғистонда вакцина олишни истовчилар сони ортмоқда

Қозоғистонда коронавирусга қарши эмланишни истаётганлар сони ортмоқда. Ақтау вакцинация пунктларида ҳатто якшанба кунлари ҳам узун навбат пайдо бўляпти. Поликлиникалардан бирининг раҳбари маълум қилишича, уларда 3 та вакцинация кабинети бор. Яна иккита қўшимча хона очилган, лекин навбат катталигича қоляпти. Врачлар шаҳарнинг бошқа поликлиникаларига ҳам мурожаат этишни тавсия қилмоқда. Манғистау вилоятида жами 38 вакцинация пункти, 14 кўчма бригада бор.

Нурбўл Қўнжар, Манғистау вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби:

- Бугун, масалан, олти юз нафар одам вакцина олди. Ёши улуғлар эмланиш учун келяпти. Уларга болалари, неваралари ҳамроҳлик қилади. Баъзилари шунчаки маслаҳат олади.

Ғарбий Қозоғистон вилоятида ҳам шунга ўхшаш вазият юзага келди. Минтақада жами 360 минг одам вакцина олиши зарур. Уларнинг учдан бир қисми бунга улгурди. Врачлар фикрича, эпидемияни фақат Ковидга қарши эмланиш орқали енгиш мумкин. Масалан, Бўкей Ўрда туманида аҳолининг 40 фоизи эмланиб улгурди.

Сания Харесова, Бўкей Ўрда туман шифохонаси врач-эпидемиологи:

- 40 фоиз аҳоли вакцина олди. Режага кўра, 8 минг 203 одам эмланиши зарур. 3 минг 301 киши биринчи, 2 минг 606 киши иккинчи иккинчи компонент билан эмланди. Шу кунга келиб, вакцина резервида «Спутник V» препаратининг 500 доза биринчи, 865 доза иккинчи компоненти мавжуд. «QazVac»келтирилиши кутиляпти. Яна 8 та эмлаш пункти очилади.