Бир кунда 7,5 мингга яқин киши коронавирус юқтирган

Бир кунда 7,5 мингга яқин киши коронавирус юқтирган

Қозоғистонда яна коронавирус юқтириш бўйича антирекорд янгиланди. Ўтган кеча-кундузда мамлакатда 7 ярим мингга яқин COVID-19 ҳолати аниқланган. Касалланганларнинг аксарият қисми пойтахтда.

Бу ерда яна 1 571 киши хасталанган. Кейинги ўринда Алмати, беморлар сони - 1 450 киши. Учликни Қарағанди вилояти якунлайди. Ўтган кеча-кундузда мингдан зиёд одамда ПЗР-тест ижобий натижа берган. Жами бўлиб, пандемия бошланганидан бери республикада беморлар сони 557 мингдан ошган.

Айни пайтда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 90 мингдан ошиқ юртдошимиз коронавирусдан даволанмоқда. Уларнинг 25 мингдан кўпроғи - республика стационарларида. Таъкидлаймиз, 29 июлга қадар вакцинанинг илк компонентини 5 миллион 275 минг қозоғистонлик қабул қилган. 3,5 миллиондан сал зиёд киши тўлиқ эмланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.