Минтақаларда карантин кучайтирилади

Минтақаларда карантин кучайтирилади

Қарағанди вилоятида эпидемиологик вазият беқарорлигича қолмоқда. Минтақада ҳар куни юзлаб янги COVID-19 ҳолатлари рўйхатга олиняпти. Сўнгги икки ҳафта ичида коронавирус юқтириш ҳолатлари икки марта ортди. Шу муносабат билан вилоят бош санитар-врачи карантинни кучайтириш тўғрисида қарор қилди. Қарор 29 июлдан кучга киради.

«Ashyq» иловасидан фойдаланувчи савдо-кўнгилочар марказлар, гўзаллик салонлари ва фитнес-марказлари, спорт мажмуалари ва умумий овқатланиш корхоналари соат 9-00 дан 17-00 гача ишлашга ўтади. Тизимга кирмаганлар фақат тушгача мижоз қабул қилиши мумкин. Бундан ташқари, минтақа ичида ва вилоятлар ўртасида номунтазам автобус алоқаси тақиқланди. Оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди».

Қизил Ўрда вилоятида ҳам чеклов чоралари қатъийлаштирилади. Сўнгги кеча-кундузда минтақада 68 одам COVID-19 юқтирган, шундан 19 нафари – болалар. Беморларнинг асосий қисми вилоят марказида яшайди. Врачлар фикрича, шаҳар даволаш масканларига тушаётган юклама ортиб боряпти. Стационарлардаги ўринларнинг 90 фоизи банд. Оғир аҳволдаги беморлар кўп.

Ерлан Узақбаев, Қизилўрда вилояти давлат бош санитар-врачи:

- Қарорга мувофиқ, дам олиш кунлари жамоат транспорти иши тўхтатилади. «Ashyq» тизимида бўлишидан қатъий назар, шанба ва якшанба кунлари савдо ва ўйин марказлари, шаҳар маданият ва истироҳат боғи ёпилади. Иш кунларида умумий овқатланиш корхоналари фаолияти чекланади. Фақат «ASHYQ» лойиҳаси иштирокчилари ўринларнинг 50 фоизидан фойдаланган ҳолда соат 20:00 гача ишлай олади. Мазкур лойиҳага кирмайдиган объектлар соат 17:00 да ёпилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси