Қозоғистонда беморлар сони ортмоқда

Қозоғистонда беморлар сони ортмоқда

Қозоғистонда яна бир рекорд қайд этилди. Ўтган сутка давомида 6 797 нафар одам коронавирус юқтиргани тасдиқланди.

Энг оғир эпидемиологик вазият пойтахтда кузатиляпти. 24 соат ичида Нур-Султонда 1 537 одам хасталанди. Алматида – 1 207 нафар. Учинчи ўриндаги Қарағанди вилоятида 796 одамда ПЗР-тест коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатда рўйхатга олинган беморлар сони беш юз қирқ уч мингга яқинлашди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, шу кунларда 87 минг нафардан зиёд қозоғистонлик ковидга қарши даволаняпти. Шундан 24 минг нафари - республика стационарларида. Бугунги кунга келиб, Қозоғистонда 3 миллион 356 минг 960 одам тўлиқ вакцина олиб улгурди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.