Қозоғистонда коронавирус юқиши бўйича янги рекорд қайд этилди

Қозоғистонда коронавирус юқиши бўйича янги рекорд қайд этилди

Қозоғистонда коронавирус юқиши бўйича янги рекорд қайд этилди. Ўтган сутка давомида мамлакатда 6 637 одам вирус юқтирган. Шунинг чорак қисмидан зиёди республика пойтахтида кузатилди.

Алматида 1 219 бемор аниқланди. 781 ҳолат тасдиқланган Қарағанди вилояти учинчи ўринда. Пандемия бошланганидан буён рўйхатга олинган COVID-19 ҳолатлари сони 536 мингга яқинлашди. Беморлар сони ортиши билан коронавирус тарқалиши бўйича «қизил» зонадагилар кўпаймоқда. Унга Туркистон вилоятидан бошқа барча минтақалар кирди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, шу кунгача вакцинанинг икки компоненти билан 3 миллион одам эмланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси