Қозоғистонда вазият мураккаб

Қозоғистонда вазият мураккаб

Қозоғистонда янгидан коронавирус юқтирганлар сони бирмунча камайди. Ўтган сутка давомида мамлакатда 4 минг 889 бемор аниқланган. Аввалгидек, бу борада Нур-Султон пешқадам. Беморларнинг чорак қисми пойтахтда. 690 нафари Қарағанди вилоятида, COVID-19 га чалинган 629 та бемор Алмати шаҳрида рўйхатга олинган.

Шу кунларда 61 минг қозоғистонлик КВИга қарши даволаняпти. Уларнинг мингдан зиёди оғир аҳволда, 162 бемор ўпкани сунъий вентиляциялаш аппаратига уланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, сўнгги 24 соатда коронавирус ва пневмония туфайли республикада 78 киши вафот этди.

Абдумалик Сарманов таржимаси