Ҳомиладорликни режалаштирганлар коронавирусга қарши эмланса бўладими?

Ҳомиладорликни режалаштирганлар коронавирусга қарши эмланса бўладими?

Пандемия даврида ҳомиладорликни қандай режалаштириш мумкин? Врачлар бир овоздан фарзанд кутаётган аёлнинг касалликка чалиниш эҳтимоли кўпроқлигини таъкидлайди. Шу боис, бўлажак оналар учун вакцинация жуда зарур, дейди мутахассислар. Улар ҳомиладор бўлишдан камида бир ой аввал эмлаш олиши тавсия қилинмоқда. Айниқса, ЭКО усулидан фойдаланишни истаганлар учун бу жуда муҳим. Аёллар вакцинанинг ҳар иккала компонентини олгани маъқул. Шу билан бирга, ҳомиладор эканлигини билмай туриб, вакцина олган аёллар қўрқмаса ҳам бўлади, дейди репродуктологлар.

Вячеслав Локшин, Қозоғистон Репродуктив тиббиёт ҳамжамияти президенти, профессор:

- Коронавирусга қарши баъзи вакциналар, масалан, АҚШ, Исроил ва Канадада «Pfizer» ҳомиладорларга ҳам қўлланяпти. Оналик палласи яқинлашаётган аёллар Россиянинг «Спутник» вакцинаси билан эмланиши мумкин. Лекин ҳозирча бу кўрсатма Қозоғистонда рўйхатдан ўтказилмаган.

Бундан ташқари, мутахассислар Hayat-Vax олганлар икки йилгача фарзад кўриши мумкин эмаслиги ҳақидаги маълумотни рад этди.

Ержан Байтанаев, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология назорати қўмитаси расмий вакили:

- Вакцина ишлаб чиқарувчи давлатлар аёлларни вакцинациялаш зарарли оқибатларга олиб келмаслигини маълум қилди. Препаратлар ҳомиладорлар учун хавфли эканлиги ёлғонлигини таъкидлаймиз.

Шу кунларда вакцина ишлаб чиқарувчилар тадқиқотлар ўтказяпти. Агарда уларнинг изланишлари яхши натижа берса, Қозоғистонда ҳомиладорларни вакцинациялаш масаласи кўриб чиқилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси