Қозоғистоннинг деярли барча минтақалари «қизил» зонада

Қозоғистоннинг деярли барча минтақалари «қизил» зонада

Бугунги кунга келиб Қозоғистоннинг деярли барча минтақаси коронавирус бўйича «қизил» зонага кирди. Беморлар сони ортиб бориши туфайли улар қаторига 3 та мегаполис билан биргаликда Алмати, шунингдек, Ақмўла, Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қўстанай, Қизил Ўрда, Манғистау, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари ҳам киритилган. Жамбил, Шарқий Қозоғистон ва Туркистон вилоятларида аҳвол бирмунча кўнгилдагидек.

Дарвоқе, ўтган кеча-кундузда мамлакатда COVID-19 юқтиришга оид 5 317 та ҳолат қайд этилган. Энг кўп беморлар сони пойтахтда, яна 1 367 ҳолат. Кейинги ўринда Алмати – бу ерда сўнгги 24 соат ичида 798 та ҳолат рўйхатга олинган, Қарағанди вилоятида эса 689 та ковид бемор бор. Жами бўлиб, мамлакатда пандемия аввалидан бери касал юқтирганлар сони 494 мингтага етган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган расмий маълумотга кўра, айни пайтда 50 мингдан зиёд қозоғистонлик коронавирусдан даволанмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси.