Қозоғистонда хасталанганлар сони ортмоқда

Қозоғистонда хасталанганлар сони ортмоқда

Ўтган кеча-кундузда республикада 2 909 одам коронавирус билан хасталангани аниқланди. Беморлар сони бўйича Нур-Султон шаҳри биринчи ўринда. Мегаполисда 796 та ҳолат рўйхатга олинди. Алмати шаҳрида 420 нафар, Қарағанди вилоятида 321 нафар одамда шу ташхис тасдиқланди. Пандемия бошланганидан буён хасталанганлар сони 448 мингга етди.

Ақтўбе вилоятида ҳам нохуш эпидемиологик вазият шаклланмоқда. Минтақа коронавирус тарқалиши бўйича «қизил» зонага кирди. Нур-Султон, Алмати, Чимкент, шунингдек, Ақмўла, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Манғистау ва Павлодар минтақалари ҳам у билан бир қаторда, таҳликали шароитда. Алмати, Жамбил, Қўстанай, Қизил Ўрда ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида вазият бироз яхши, улар «сариқ» зонадан жой олган. Бошқа минтақалар «яшил» зонада.

Абдумалик Сарманов таржимаси