Қозоғистон пойтахтида карантин кучайтирилади

Қозоғистон пойтахтида карантин кучайтирилади

27 июндан бошлаб, Қозоғистон пойтахтида карантин кучайтирилади. Шаҳар бош санитар-врачининг янги қарорига биноан, савдо марказлари иш жадвалига яна ўзгариш киритилади. Энди улар иш кунлари эрталабки соат 10 дан кечқурунги 5 га қадар фаолият юритади, дам олиш кунлари эса бу объектларда вакцинация пунктлари бор-йўқлигидан қатъий назар ёпилади. Фақат дорихона ва супермаркетлар бундан мустасно.

Фудкортлар фаолиятида фақат етказиб бериш учун рухсат берилади, «Ashyq» лойиҳасида иштирок этаётган муассасалар бундан мустасно. Кафе-ресторанлар иш тартибида ҳам ўзгаришлар бўлади. Иш кунлари улар кечқурунги соат 8 гача ишлаши мумкин, дам олиш кунларида эса соат 22 гача. Жамоавий тадбир ва тантаналарни ташкил этиш, ўтказиш қатъиян тақиқланади. Тиғиз пайтларда автобуслар сони кўпайтирилади, якшанба куни эса қатнов бўлмайди. Мулкчилик шаклидан қатъий назар, давлат ташкилотлари, миллий компания ва корхоналар ходимларининг камида 80 фоизи масофадан туриб ишлашга ўтказилади. Ходимлар учун вакцинация ўтказилган тақдирда бу талаб амал қилмайди. Вакцина олганлар ёки охирги ярим йилда вирус билан хасталанганлар оффлайн тарзда ишлаши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси