Ҳар бешинчи оғир бемор 40 ёшга тўлмаган

Ҳар бешинчи оғир бемор 40 ёшга тўлмаган

Нур-Султонда ҳар бешинчи оғир бемор ҳали 40 ёшга кирмаган. Бу ҳақда пойтахт Жамоат саломатлигини сақлаш бошқармасида маълум қилинди. Агар илгари хавф гуруҳига 60 ёшдан ошган фуқаролар киритилган бўлса, ҳозирда коронавирус бошқа ёш категорияларига хатар солмоқда. Беморларнинг навбатдаги тўлқини шу гуруҳдагилар. Шаҳарнинг юқумли касалликлар стационарларида икки мингга яқин ўрин мавжуд. Айни пайтда бу жойларнинг ярмидан ошиғи банд. Тиббиёт ходимлари юкламаси бир баробар ортган. Реанимация бўлимларида 100 дан ошиқ бемор ётибди.

Эслатамиз, пойтахтда сўнгги ҳафтада коронавирус инфекцияси тарқалиши 43 фоизга кўтарилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси