Миланлик маэстро опера яккахонларига мастер-класс ўтмоқда

Миланлик маэстро опера яккахонларига мастер-класс ўтмоқда

Жаҳоннинг энг кучли вокал техникаси профессори қозоғистонлик опера қўшиқчилари учун мастер-класс ўтмоқда. “Астана Опера” театрида ҳар бир артист машҳур маэстро билан якка тартибда машғулот ўтказиши учун имконият яратилган.

Анатолий Гусев бой педагогик тажрибаси билан машҳур. Кўплаб шогирдлари дунё миқёсида кенг танилган. У Европанинг энг машҳур театрлари билан ҳамкорлик қилади. Бир кунда 7-8 нафар яккахон учун мастер-класс ташкил этилади. Машғулотларда техник тайёргарлик, услубни такомиллаштириш, опера ариялари матнининг итальянча ва французча талаффузи устида ишлаш асосий ўрин тутган. Маҳорат дарслари 8 июлгача давом этади. Мутахассис Жузеппе Вердининг «Травиата» операси учун 2 та таркиб тайёрлаши кутиляпти.

Анатолий Гусев, Г. Доницетти номли мусиқа академияси профессори,Милан:

- Иккита таркиб, барча персонажлар келади ва биргаликда услуб, тил, пауза, нота, интонацияни такомиллаштирамиз. Жиддий иш олиб бориляпти. Ижрочиларга талабчанман, улар мен кўрсатган камчиликлар, талабларга жиддий қараса, мамнун бўламан.

Абдумалик Сарманов таржимаси