Қозоғистон пойтахтида ноёб буюмлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Қозоғистон пойтахтида ноёб буюмлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Тумор бўладиган тош, ёвуз руҳлардан асрайдиган кумуш, вақт сирларини очиб берувчи бронза. Қозоғистонлик рассом ва заргар Сержан Баширов ярим аср мобайнида дашт санъати анъаналарини сақлаб келади. У аждодларимиз фойдаланган материаллар ёрдамида қадимий санъат намуналарини янгича талқинда қайта яратади. Пойтахтда ташкил этилган ноёб кўргазма – «Белгилар посбони»да унинг асарлари тақдим этилган. Экспозицияда ёғоч, мис ва суякдан ишланган муаллифлик инсталляцияларини ҳам учратиш мумкин. Шунингдек, Сержан Башировнинг хусусий коллекциясида мавжуд бўлган қадимий қозоқ гиламлари, бешик, ўймакорлик билан ишланган ўтов эшиклари, бошқа кўплаб буюмлар қўйилган. Кўргазма август ўрталаригача давом этади.

Лейла Махат, лойиҳа куратори:

- Хусусий коллекцияга 18-асрдан бугунги кунгача бўлган даврда яратилган қозоқ халқ маиший ҳаёти буюмлари киритилган. Назаримда, бу кўргазманинг ўзига хослиги шундаки, замонавий заргарлик санъати асарлари ва қадимий маданиятнинг ўзаро алоқасини кузата оламиз.

Сержан Баширов, ҳайкалтарош, заргар, коллекционер:

- Тафаккур учун кўп вақт кетади. Масалан, бир ишни бошлаб қўйсам, иккинчиси билан шуғуллана олмайман. Бир ой, баъзида бир йил давомида битта иш билан машғул бўлишим мумкин. Заргарликда асосан анъанавий ашё – кумушдан фойдаланаман. Сердолик, феруза тошларини қўллайман. Уларни аждодларимиз минг йиллар мобайнида даштда ишлатган. Аввал ҳам айтганим каби, олдинига асосан Ғарбий Қозоғистон нусхаси – адай услубидагилардан фойдаланганман. Кейин авангард йўналишида ўз услубимни яратдим.

Абдумалик Сарманов таржимаси