Буюк Ипак йўли ёқасидаги йирик шаҳар - Ахсикент

Буюк Ипак йўли ёқасидаги йирик шаҳар - Ахсикент

Марказий Осиё харитасида сайёҳларни ўзига тортувчи яна бир нуқта. Ўзбекистондаги кўҳна Ахсикент шаҳри тез орада очиқ осмон остидаги музейга айланади. Ҳозирда бу ерда археологик қазув ишлари кетяпти. Олдинда кўпгина кашфиётлар кутаётганига олимлар ишончи комил. Эрамизгача бўлган III асрда асос солинган қадимий шаҳар Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган ва 30 гектар майдонни эгаллаган.

Азизбек Абдуалиев, Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ходими:

- Ушбу шаҳар бевосита Бобур номи билан боғлиқ. Шунинг учун бу ерга хориждан, айниқса, Ҳиндистондан, ё бошқа давлатдан келадиган делегациялар Ахсикентга олиб боришимизни сўрайди, яъни Бобур туғилган жойга. Чунки Бобур – машҳур сиймо, уни бутун дунё танийди.

Буюк Ипак йўли ёқасида жойлашган Ахсикент Фарғона давлатининг пойтахти эди. У муҳим савдо тугуни, кулолчилик ва темирчилик ҳунари маркази саналган. Олимлар фикрича, Ахсикентда ишланган қурол «Дамашқ қиличи» номи остида машҳур бўлган. Ғарбда ва Хитойда юқори баҳоланган.

Абдулҳамид Анорбаев, "Ахсикент" музейи ходими:

- 10-аср ўрталарида водопровод барпо этилган. 13-аср биринчи чорагига қадар хизмат кўрсатган. Бу ерда ёзилган: уй соҳиблари қишда томдан тушган қорни кечгача кураши шарт бўлган, агар бундай бўлмаса, катта жарима солинган, чиқинди ҳақида айтмаса ҳам бўлар.

Ахсикент уч қисмдан иборат бўлган: қўрғон, шаҳристон ва работ. 1620 йилда юз берган зилзила сабаб шаҳар вайрон бўлган. Эндиликда тарихчилар ва маҳаллий ҳукумат саъй-ҳаракати билан у қайта тикланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси