Қозоғистонлик дўмбирачилар Токио Олимпиадасида амбассадор бўлади

Қозоғистонлик дўмбирачилар Токио Олимпиадасида амбассадор бўлади

Ёш ва истеъдодли дўмбирачилар Темирлан Олжабай ва Ернат Науриз Токио Олимпиадасида Қозоғистон маданияти амбассадорлари бўлишди. Мамлакат Маданият ва спорт вазирлиги шундай қарор қабул қилди.

Эслатамиз, ёшлар яқиндагина халқаро Golden Time Talent фестивалида ғолиб бўлди, унда дўмбирада барокко усулида Вивальдининг «Йил фасллари» туркумидан «Ёз» асарини ижро этишган. Ҳозирда улар қозоқ мусиқаси ижодий оқшомига тараддуд кўрмоқда. Шу кунларда тадбир Туркияда бўлиб ўтади. Унда халқ қўшиқлари ва қозоғистонлик композиторларнинг энг яхши асарлари янграйди.

Таъкидлаймиз, «Темирлан-Ернат» дуэтига 2017 йилда асос солинган. Бу вақт ичида, Golden Time Talentдан ташқари, улар АҚШдаги халқаро танловда олтин медални қўлга киритган, Туркия, Исроил, Европа шаҳарларида, шунингдек, Димаш Қудайберген билан Хитойда чиқиш қилган. Мусиқачилар айтишича, улар учун энг асосийси, бутун дунёга қозоқ миллий асбобларини оммалаштириш ва тингловчиларга дўмбиранинг бетакрор оҳангларидан завқланиш имкониятини ҳадя этиш.

Темирлан Олжабай, дўмбирачи:

- Ҳиссиётлар ажойиб. Бу, ҳарҳолда, бизнинг эмас, дўмбиранинг ғалабаси. Биз ҳамиша шу ҳақда айтамиз, дўмбира ютди, деймиз. Шу боис, ҳозирги ҳолатимизни сўз билан ифодалай олмаймиз, аммо жуда хурсандмиз. Ҳар томондан жуда кўп таклифлар бўлмоқда, бироқ биз режа қилган ишларимизни амалга оширамиз ва сизларни мамнун қиламиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси