Иманбек Зейкенов «Billboard Award» мукофотини олди

Иманбек Зейкенов «Billboard Award» мукофотини олди

Қозоғистонлик дижей Иманбек Зейкенов жаҳон миқёсидаги мукофот – «Billboard Music Awardsга» лойиқ кўрилди. У «Roses» композициясига яратган ремикси учун шундай мукофот олди. Бу янгиликни артист инстаграмда маълум қилган. “Уни «Grammy» дейиш мумкин”, деб ёзди Иманбек.

Таъкидлаш жоизки, «Billboard Music Awards» танлови 1990 йилдан буён ўтказилади. Грэммидан фарқли равишда, унда номинантлар сотилган альбомлар ва сингл, шунингдек, гастролдаги ва ижтимоий фаоллик асосида сараланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси