«Калаке»нинг театри симфоник оркестри халқаро танловда бош совринни олди

оркестр
instagram.com

Қуанишбаев номли Қозоғистон мусиқавий драма театри симфоник оркестри Стокгольмда бўлиб ўтган Aurora танлов-фестивалида бош соврин ва икки номинация бўйича юксак мукофотларни қўлга киритди. Театр жамоаси Швецияга тўртта асарини йўллаганди. Натижада, Майкл Жексоннинг машҳур композицияси симфоник талқинида янграган Қурманғазининг “Балбирауин “ куйи ёрдамида мисли кўрилмаган ғалабага эришди. Таъкидлаш жоизки, изланувчан ва тиришқоқ жамоа репертуари жуда бой, турли-туман. Ижодкорлар ўзлари талқинидаги қозоқ халқ куйлари, мамлакатимиз бастакорлари асарлари ҳамда хорижий хитлар, жаз композицияларини ижро этади. Театр аввал халқаро саҳнага чиқмаган. Илк бора иштироки эса унга иккита олий мукофот олиб берди.

Ерлан Бейсембаев, дирижёр:

- Театримиз жамоаси тарихида биринчи марта видео-ижодини юборди ва икки номинация бўйича олий ўрин эгаллади. Биз натижа чакки бўлмаслигини кутгандик. Чунки мунтазам репетиция қиламиз. Гўё келаси ҳафта яна бир танловда қатнашишимиз керакдек ҳаракатланамиз. Ҳамиша шу тартибда ишлаймиз. Шунинг учун асарларни ёзиб олишимиз қийин бўлмади. Етарлича иштиёқ ва маҳорат билан ўзимизни кўрсатдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×