Қозоғистонлик ҳайкалтарош қадимий сак санъатини замонавий кўринишда тикламоқд

Қозоғистонлик ҳайкалтарош қадимий сак санъатини замонавий кўринишда тикламоқд

Сак даври сюжет композицияси. Рассом ва ҳайкалтарош Сирим Мусиреп қадимий санъатни замонавий услубга уйғунлаштирган ҳолда қайта тикламоқда. У ўша даврларга хос сак намуналарини ягона тизимга бирлаштирди. Эндиликда тарихий артефактларни замонавий томошабинга янгича тақдим этиш ниятида. Шу тариқа, иқтидорли ёш ижодкор ўз ишлари орқали келажак авлодга сак даври меросини тақдим этиш ниятида. Шуни ҳам айтиш керакки, ҳайкал ясаш учун у жуда қаттиқ ва пишиқ материал – полиуретандан фойдаланади.

Сирим Мусиреп, рассом, ҳайкалтарош:

- 2020 йилда мен Туркистондаги музейни безатиш билан шуғулландим. У ерда сак даврига оид 600 артефакт бор. Айнан жойда мазкур мавзуга қизиқиб қолдим. Ҳозир уни чуқур ўрганиш ҳамда замонавий нарсалар яратиш ниятидаман. Артефактлар бетартиб ҳолда. Мен уларни тўпладим ва ягона сюжетга бирлаштирдим.

Сирим Мусиреп келажак учун амбицияли режалар тузган. Ҳайкалтарош унинг ишлари эътиборсиз қолмаслигига, кўргазмалардан бошқа ерларда ҳам ишлатилишига ишонади. Уста ясаган ҳайкал ва картиналар мамлакатдаги қатор меъморий иншоотларни безаб турибди. У энди ўз санъати билан жаҳонни забт этмоқчи, Буюк Даштнинг маданий ва миллий қадриятларини оммалаштириш ниятида.

Сирим Мусиреп, рассом, ҳайкалтарош:

- Олдимга қўйган мақсадларга эришишим осон бўлмаслигини тушунаман. Ҳали кўплаб тадқиқотлар ўтказишим керак. Замонавий талқиндаги сак даври сюжет композициясини одамлар яхши кутиб олади, деб ҳисоблайман. Кейинроқ уларни янада кенг кўламда намойиш этиш имконияти бўлади, деб ўйлайман.

Айни пайтда 24 ёшли рассом ЮНЕСКО клублари Қозоғистон миллий федерацияси аъзоси ва «Шабит» халқаро ёшлар фестивали ҳамда «ДАРИН» давлат мукофоти совриндори. Унинг асарлари мамлакатимиздаги ва хориждаги экспозиция ҳамда симпозиумларда мунтазам намойиш қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси