Сауле Сулейменова кўргазмаси – Дубайда

Сауле Сулейменова кўргазмаси – Дубайда

Пластик пакетлардан картиналар. Сауле Сулейменованинг ғаройиб кўргазмаси Дубайда ўтказилади. Ўз ишларини тақдим этиш учун ижодкор Бирлашган Араб Амирликларига таклиф этилди. Экспозиция 9 март куни очилади.

САУЛЕ СУЛЕЙМЕНОВА, РАССОМ:

- Кичикроқ - «Келин» асарини тақдим этаман. Бу - перфоманс натижаси, лайф-шоу каби нарса.  Шунингдек, «Уч келин» ҳам кўрсатилади. Ушбу асаримда уч аёл бор. Учаласи ҳам саукеле кийган, эндигина турмуш қурган жувонлар. Лекин улар ҳали жуда ёш. Оддий қизлар. Бу асар 1879 йилда олинган фотосуратга асосланган. Бу сурат мени туркум асарлар яратишга илҳомлантирди. Шунингдек, «Самвей Инзегрейд степ» - «Қаердадир Буюк даштда» деб аталган лойиҳамдаги асарларни ҳам санъат шинавандаларига тақдим этаман.

Рассом айтишича, у 2017 йилдан «целлофан тасвирий санъати»га мурожаат эта бошлаган. Ўша пайтда ижод орқали замонамизнинг глобал муаммоларига мурожаат этишни истаган. Шундан буён уста турли мавзулардаги кўплаб асарларни яратди. Муаллиф асосий мақсади ижоди орқали қозоқ миллий анъана ва урф-одатларини оммалаштириш эканлигини билдирди. Шуни ҳам айтиш керакки, ўз картиналари учун зарур ашёни Сауле Сулейменова ўзи тўплайди.

САУЛЕ СУЛЕЙМЕНОВА, РАССОМ:

- Мен миллий образларга кўп мурожаат этаман. Шу тариқа, Қозоғистон, халқимиз, миллий анъаналар хусусида ҳикоя қиламан. Менимча, миллий тимсоллар орқали умумжаҳон муаммоларига тегиб ўтиш ҳам бир маҳорат. Одамлар кўпинча турли, ғалати пакетлар олиб келади. Орасида ғаройиблари, сувенирлари ва ҳатто тўйдан келтирилганлари ҳам бор. Мен тўй пакетларини яхши кўраман. Улар ажойиб.

Таъкидлаш жоизки, қозоғистонлик рассом кўргазмаси Art Dubai замонавий тасвирий санъат халқаро  ярмаркасига бағишланган. Бу Араб Амирликлари ҳамда жаҳон санъати маданий тақвимидаги энг ёрқин воқеалардан бири ҳисобланади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.