Халқаро нашр – қозоғистонлик режиссёр фильми ҳақида

Халқаро нашр – қозоғистонлик режиссёр фильми ҳақида

Қозоғистонда олинган «Хотин» фильми хорижий шарҳловчилар .эътиборини тортмоқда. Режиссёр Қанат Бейсекеевнинг «Qazaq TV» буюртмасига кўра суратга олинган қисқа метражли ҳужжатли фильми долзарб муаммо - аёлларга нисбатан уйдаги зўравонликка бағишланган. Бу нарса, дейди муаллиф, чегара, миллат, мақом ёки ёш танламайди. Бошланган пандемия ва карантин даври эса оилавий зўравонликка мисли кўрилмаган куч берди. Демакки, зўравон ва қурбон психологияси ҳақида очиқ гапириш пайти етди. Ҳамюртимизнинг асари бир нечта халқаро нашрларда тилга олинди. Режиссёр билан суҳбат «Novastan» ахборот агентлигида эълон қилинди. Қанат Бейсекеев журналист билан келажак режаларини бўлишди. Ҳозирда режиссёр ижодий жараёнда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.