Миллий музейда «Туған өлке» кўргазмаси очилди

Миллий музейда «Туған өлке» кўргазмаси очилди

Таниқли қозоғистонлик мусаввир Тўлеуғази Байғалиевнинг ранг-тасвир ҳамда графикадаги асарлари Миллий музейда намойиш қилинди. Март ойи ўрталарига қадар ишлайдиган кўргазманинг очилиш маросимида юртимиз маданият арбоблари, ҳамкасблар ва ўнлаб санъат ихлосмандлари тўпланди. Бу ерда 400 дан ошиқ экспонат бор, дарвоқе, муаллиф айтишича, унинг жамланмасида картиналар янада кўпроқ, булар эса - энг яхшилари. Илҳом жўш урганида, икки дақиқада асарни тугатиш мумкин, баъзида эса бунга ойлаб вақт кетади, дейди рассом. Асосан, у қадрдон ўлка манзаралари, миллий тарих ва маданиятни холстга кўчирган. Соҳа мутахассислари  фикрича, кўргазмани фақат катта ёшлилар эмас, зет авлод - ёшлар ҳам келиб кўриши шарт. Бу улар учун катта ютуқ, зеро, Тўлеуғази Байғалиев асарларини дунёнинг энг йирик кўргазма майдонларида кўриш мумкин, эндиликда юртимизнинг бош музейида ҳам.

ТЎЛЕУҒАЗИ БАЙҒАЛИЕВ, РАССОМ:

- Илк маротаба графикада ишлаганман. Хитойда бўлганимда, тушь, мўйқалам келтирганман ва катта-кичик туркум яратдим – 35 дона. Бу ҳам табиат, ҳолат, оқшом ҳам, тонг ҳам бор, табиат ҳолатларини қора рангда бердим. Бу ишлар халқаро санъат марказида бор. Олдинда режаларим кўп, ҳозирда акварелда фаол ишлаяпман.