«Аstana Musical» театрида янги мавсум очилди

24.kz

«Astana Musical» янги, бешинчи мавсумини очди. Биринчи марта томошабинлар эътиборига «ЯМТга бормайман!» спектакли тақдим этилди. У таниқли драматург Людмила Разумовскаянинг «Азизам Елена Сергеевна» асарига асосланган. Сценарий сюжети замонавий томошабинга мослаштирилган бўлса ҳам, режиссёр постановка давомида асл асарнинг асосий сюжет чизиғини сақлаб қолган. Авлодлар тўқнашуви, ота-она ва ўқитувчи ўртасидаги қарама-қаршилик спектакль учун асос қилиб олинган. Унда биринчи навбатда ёшлар пухта ўйламай қадам босишининг олдини олиш кўзда тутилган. Театрда томошабинларни кутаётган янги премьералар ҳақида ҳам маълум қилинди.

Еслам Нуртазин, режиссёр, «Аstana Musical» театри бадиий раҳбари:

- Биз театримиз эшикларини очар эканмиз, бир ой ичида учта спектакль тақдим этиш ниятидамиз. Бугунги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, томошабинларга «Ковид» драматик спектаклини тақдим этамиз. Бундан ташқари, Жусупбек Аймаутовнинг «Ақбилек» романи бўйича постановка тайёрлаганмиз.

 

 

 

 

 

×