Абай номли театр 2021 йилда нималарни режалаштирган?

Алматида бастакорлик мероси маркази бунёд этилади. Марказ Абай номли опера ва балет театри қошида ташкил қилинади. Лойиҳа доирасида 260 партитура рақамлаштирилади. Улар орасида 1934 йилдан буён мамлакат саҳналарида намойиш этилган таниқли қозоғистонлик бастакорларнинг опера ва балет спектакллари бор. Театр директори Ая Қалиева айтишича, машҳур спектаклларни ва театр архиви Олтин жамғармасини тиклаш дастури доирасида Арам Хачатуряннинг «Спартак» балетини ҳам қайта саҳналаштириш режалаштирилган. Ушбу асар театр саҳнасида 10 йилдан буён намойиш этилмаган. Балет премьераси июнь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бундан ташқари, театр замондош бастакор Сергей Баневичнинг «Кай ва Герда» болалар операси мусиқий материалидан фойдаланиш ҳуқуқи берилишини кутяпти. Шунингдек, театр режалари ичида Петр Чайковскийнинг «Таппон хоним» операси постановкаси ҳам бор. Ахмет Жубановнинг 115 йиллиги муносабати билан жорий йилда «Енлик-Кебек» спектакли қўйилиши мўлжалланган.

АЯ КАЛИЕВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АБАЙ НОМЛИ ҚОЗОҚ МИЛЛИЙ ОПЕРА ВА БАЛЕТ ТЕАТРИ ДИРЕКТОРИ:

- Агарда карантин чекловларига оид вазият юзага келса, қатор лойиҳаларимизни онлайн намойиш этамиз, видеотасмаларга туширамиз.  Бугунги кунда бизни шодлантираётган асосий нарса – шаҳар санитар- врачи ҳеч бўлмаганда репетиция ўтказиш учун одатдаги шароитда ишлашга изн бергани, энди жамоани тўплай оламиз, чунки тўлақонли, томошабинга мақбул маҳсулот яратиш учун тўлақонли репетициялар зарур. Ўтган йили юз бергани каби режалар ўзгариб кетса, афсуски, ҳар учала премьерани иккинчи ярим йилликка кўчиришимиз мумкин. Ҳамма нарса Алмати шаҳри ва Қозоғистондаги санитарик-эпидемиологик вазият қандай бўлишига боғлиқ.