Димаш Қудайберген АҚШ президенти инаугурациясида қўшиқ куйлади

ainews.kz

Мамлакат мусиқий олимпининг янги чўққилари. АҚШнинг 46-президенти Жо Байден инаугурациясига бағишланган ҳафталик очилишида «Самалтау» халқ қўшиғи қозоқ чолғу асбоблари – қўбиз ва сибизға жўрлигида ижро этилди. Уни қозоғистонлик машҳур қўшиқчи Димаш Қудайберген ижро этди. Артист ўтган кечада онлайн-форматда ўз санъатини кўрсатди. Таъкидлаш жоизки, янги сайланган Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден инаугурацияси 20 январь куни ўтказилади. Шу куннинг ўзида биродарлашган шаҳарлар халқаро сайтида Димашнинг махсус чиқиши намойиш этилади.

ЛЕРОЙ АЛЛАЛА, SISTERCITIESINTERNATIONAL БОШ ДИРЕКТОРИ:

- Шароитни тушунганингиз ва ҳамкорлик, шунингдек, бутун жаҳондаги одамларга кўприк бўлаётган  овозингиз ва иқтидорингиз учун, Димаш, Сизга катта раҳмат.

×