Жандўс Мухамедийнинг илк концерти

Жандўс Мухамедийнинг илк концерти

Баҳор концерти. Шарқий Қозоғистон вилояти симфоник оркестри шу ном остида дастур ҳозирлади. Унда дирижёр сифатида Вена консерваторияси талабаси, халқаро ва республика танловлари совриндори Жандўс Мухамедий дирижёрлик қилди. Байрам оқшомида Жоаккино Россинининг «Севильялик сартарош» асари ижро этилди. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда симфоник оркестр 20 йиллигини нишонлайди. Бош дирижёр таъкидлашича, айни пайтда кенг кўламли юбилей концертига тайёргарлик бормоқда. 

Александр Галсанов, Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги симфоник оркестри бош дирижёри:

- Бундай санъат анжуманлари вилоятимизда мунтазам бўлиб туради. Фақат концерт кам ўтказилади. Лекин мана энди концерт мавсумини бошладик. Жорий йилда Шарқий Қозоғистон симфоник оркестри 20 йиллигини нишонлайди. Бу – биз учун улкан воқеа. Байрамга тайёрланяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси