FORTE TRIO гуруҳи Франция сафаридан қайтди

FORTE TRIO гуруҳи Франция сафаридан қайтди

Аншлаг ва гулдурос қарсаклар. Қозоғистон артистлари Франция бўйлаб концерт сафарларини якунлаб, ватанга қайтди. FORTE TRIO мусиқачилари бир неча шаҳарга ташриф буюрди, уларнинг ҳар бирида илиқ кутиб олинди. Якуний чиқишлар Лион шаҳрида, афсонавий «Моliere» залида намойиш қилинди. Айтмоқчи, улар мазкур саҳнада ўз санъатини кўрсатган дастлабки қозоғистонликлар бўлди.

Мурат Нарбеков, FORTE TRIO яккахони:

- Гастроллар кўркам заллар билан ёдимизда қолди. Французларда бундай бинолар жуда кўплигига кўзим етади. Лекин биринчи таассуротлар ҳамиша мароқли. Биз Париждаги Корто залида куй ижро этдик. Залнинг ўз қалби бордек туюлди. Ушбу ва бошқа биноларда чиқиш қилганимдан бахтиёрман. Улар мени лол қолдирди.

Қозоғистон классик мусиқа санъати француз классика шинавандаларини ва юртдош санъаткорлар концертидан баҳраманд бўлиш учун йиғилган ватандошларимиз қалбини титратди, ҳамоҳанглик касб этди. Бу бежиз эмас. Артистларимиз яна бир марта жаҳон классикаси ва мамлакатимиз мусиқий санъатининг бой анъаналари, беқиёс жилосини тўлақонли намойиш этди.

Тимур Урманчеев, Қозоғистонда Хизмат кўрсатган арбоб, FORTE TRIO бадиий раҳбари:

- Француз томошабини дидини ҳисобга олдик. Улар Ғарбий Европа классикаси ва Рахманинов асарларини севади. 1-рақамли трио ижро этди. Албатта, биз француз тингловчиси қадрдон мусиқасидан баҳраманд бўлишини ҳисобга олдик. Дастурда Клод Дебюсси асарлари янгради.

Халқаро танловлар совриндори Шўлпан Манкеева Франциянинг нуфузли саҳналарини забт этди. У илк марта FORTE TRIO таркибида чиқиш қилди.

Шўлпан Манкеева, халқаро танловлар совриндори:

- Ижро давомида ҳамиша янги нарсаларни кўрсата олиш, янги бўёқлар бахш этиш, оҳанг бериш жуда ажойиб. Чунки ҳар бир залнинг ўзига хос акустикаси бор. Албатта, Францияда чиқиш қилиш жуда ёқимли, чунки биз томошабинлар, тингловчилар олқишини олдик. Бу эса санъаткорни илҳомлантиради.

Франциянинг энг инжиқ томошабинлари қалбига йўл топган жамоанинг якуний концерти ушбу мамлакатдаги концерт мавсуми тугашига тўғри келгани ҳам рамзий маънога эга. Трио гастроллари классика шинавандалари учун яхши совға бўлди, шунингдек, Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига ўтказилган тадбирлар қаторига кирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси