«Астана Опера» Алматида гастролда

«Астана Опера» Алматида гастролда

Алмати аҳли бир актли «Шаҳризода» хореографик драмасини томоша қилмоқда. Шаҳарга Астана Опера балет труппаси келди. Абай номидаги Қозоқ миллий академик театри саҳнасида ёрқин байрамона дастур намойиш қилинди. Санъаткорлар маҳорати тўлқинлантирувчи мусиқа, тарихий декорациялар ва либослар билан уйғунлашиб, алматиликларни сирли шарқ эртагига ғарқ қилди.

Гаухар Усина, «Астана Опера»  етакчи яккахони, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб:

- Бугун «Шаҳризода» спектаклида Зубайда партиясини ижро этаман. Мен учун бу жуда ҳаяжонли постановка, чунки асар ҳиссиётлар, туйғуларга тўла. Спектаклдаги шарқона колорит қалбга яқин. Мазкур партия ўта мураккаб, техник жиҳатдан эмас, албатта, ижро юзасидан. 12 дақиқа давомида ҳиссиётларни етказиб бериш учун катта куч-қувват талаб этилади. Бунинг учун ҳамиша залда ишлаймиз. Умид қиламанки, бу саҳнада кўзга ташланмайди, сиз ижронинг гўзаллиги ва нафосатидан завқ оласиз.

Людмила Рудакова, педагог-балетмейстер:

- Манга жуда ёқади. «Шаҳризода» – бу классика. Бу - мерос. Жуда яхши тайёрланган. Ажойиб тарзда ижро этилган. Бошқачасини кутмагандим ҳам. Бизникиларга гап йўқ. Ҳаммаси ажойиб. Астана ўсяпти. Балет ўсяпти. Бу жуда ёқимли.

Дастур ва гала-балетда етакчи яккахонлар – Бахтияр Адамжан, Айгерим Бекетаева, Анел Рустемова ва бошқалар иштирок этади. Ижодий жамоа асарнинг икки хил шаклини тайёрлаган, уларда классик ва замонавий постановканинг турли пландаги номерлари жой олган. Бу Чайковскийнинг «Оққуш кўли», Шопеннинг «Шаффоф бал» ёки Баннинг «Дашт чорлови» постановкаси.

Абдумалик Сарманов таржимаси