«Низомий Ганжавий» фотоальбоми ва кўргазмаси тақдим этилди

«Низомий Ганжавий» фотоальбоми ва кўргазмаси тақдим этилди

Туркий дунёнинг буюк шахсларини оммалаштириш. Қозоғистон Биринчи Президенти кутубхонаси музейида «Низомий Ганжавий» арт-альбоми ва кўргазмаси тақдимоти бўлиб ўтди. Буюк озарбайжон файласуфи, ўрта асрлар Шарқида машҳур шоирлардан бирининг 880 йиллигига бағишланган тадбир халқаро ТУРКСЎЙ ташкилоти томонидан ташкил этилган. Таъкидлаймиз, олдинроқ Абай Қўнонбоев, Чингиз Айтматов ва Ўлжас Сулаймонов шарафига шу каби фотоальбомлар туркуми нашр этилган.

Дуйсен Қасеинов, ТУРКСЎЙ бош котиби:

- Бизнингча, Низомий Ганжавий фақат Озарбайжон файласуфи эмас, балки бутун турк оламига тегишли. Жорий юбилей йилида унинг шарафига турли анжуманлар, кўргазмалар ўтказдик, у ҳақида китоб чоп этилди. Бу альбом китоблар туркумига киради. Унда турк дунёси рассомлари асарлари жамланган, улар ўз полотноларида Низомий асарларини акс эттирган. Альбомни Европада, Америкада ҳам тақдим этишни режалаштирганмиз.

Арт-альбомга 100дан ортиқ фоторепродукциялар киритилган. Картиналарни машҳур мусаввирлар Низомий асарлари мотиви асосида чизган. Бундан ташқари, нашр шоир достонларидан парчалар билан тўлдирилган. Таъкидлаймиз, фотоальбом илк маротаба Озарбайжон пойтахтида тақдим этилган. Ташкилотчилар айтишича, эндиликда тақдимот Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси