Нур-Султонда «Ўзгаришлар даври» кўргазмаси очилди

Нур-Султонда «Ўзгаришлар даври» кўргазмаси очилди

«Ўзгаришлар даври» кўргазмасида замонавий ёш муаллифларнинг 50 дан ортиқ асари намойиш қилинди. Республика мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган экспозиция пойтахтдаги Биринчи Президент музейида очилди. Кўргазма жанрлар турли-туманлиги, ранглар исёни, шунингдек, рассомлар ишлатган материалларнинг кўпқирралилиги билан ҳайратга солади, улар орасида энг оддийларидан тортиб, энг мураккабларигача бор. Хусусан, мой, қоғоз, матолар, темир, сим ва пишиқ фурнитура. Муаллифлар тақдим этган ҳар битта асар озодлик ва индивидуаллик руҳи билан суғорилган, дейди ташкилотчилар. Улар айтишича, айни шу хислатлар Мустақил Қозоғистонда улғайган ёш ижодкорлар авлоди учун айниқса характерли.

Гулбану Журкабаева, Нур-Султон шаҳар ёш рассомлар уюшмаси раиси:

- Санъат, умуман, картиналар – ҳам солнома, ҳам тарих саналади, шу сабабли, ёш муаллифлар ўз асарлари орқали яратиш жараёнида ҳис қилганларини кўрсатиб беради. Яъни улар мамлакатимизда юз бераётган воқеалардан, турли мавзулардан қаттиқ таъсирланади, асарларида томошабинга жанр тилини тушунтиради, ҳикоя қилади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси