Нур-Султонда «Temps Lié» фестивали бошланди

Нур-Султонда «Temps Lié» фестивали бошланди

Профессионал хореография ўқув муассасаларининг халқаро «Temps lié» фестивали «Атиргул ғунчаси ва капалак қиссаси» деб номланган ўзига хос спектакль премьераси билан очилди. Янги спектакль намойиши пойтахтнинг «Астана балет» театри саҳнасида бўлиб ўтди. Дарвоқе, Мариус Петипа Рикардо Дриго мусиқаси асосида яратган афсонавий постановка таклиф қилинган постановкачи-хореограф Василий Медведев таҳрири остида саҳналаштирилган. Унинг ғоясини Қозоқ хореография миллий академиясининг ёш артистлари ижро этди, айни пайтда улар – фестиваль ташкилотчиси ҳамдир. Балет фестивали Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган бўлиб, 19 ноябрга қадар давом этади. Унинг доирасида қозоғистонлик ва чет эллик етакчи хореографларнинг туркум мастер-класслари, маъруза ва очиқ дарслари бўлиб ўтади, бу тадбирлар ҳам оффлайн, ҳам онлайн тартибда ташкил этилади.

Василий Медведев, постановкачи-хорегограф /Эстония/:

- Мени таклиф қилган Асилмуратова хонимдан жуда миннтадорман. 5 йил олдин у билан шу лойиҳани ўйлагандик. Ва мана, бугун амалга ошди. Спектаклда 130 нафар бола қатнашади, балетнинг унутилган 2 та ҳаракатини қайта тиклаймиз. Тайёргарлик узоқ вақт давом этди, мусиқа ёзиб олинди, янги либретто яратилди, либослар, декорация эскизлари яратилди, тикилди. Балет мактаби икки ойча репетиция қилди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси