Қозоғистон артистларнинг жаҳон саҳнасидаги муваффақиятлари

2020 йил жаҳон, шу жумладан, Қозоғистон учун осон келмади. Лекин пандемия ва карантин чекловларига қарамай, мамлакатимиз маданият соҳасида катта муваффақиятларга эришди. Таниқли ва машҳур Димаш Қудайберген, Скриптонит ва Нурлан Сабуровлар қаторига яна бир юртдошимиз – Иманбек Зейкенов ҳам кирди. Шов-шув бўлган ва дунёга танилган «Roses» қўшиғига ёзилган ремикс муаллифи «Грэмми» мукофотига тавсия этилди.  Танлов ғолиблари январь ойи охирида эълон қилинади.

Ўтган йили қозоғистонлик ёш қўшиқчи Данэлия Тулешова ҳам ўз аудиториясини хорижлик тингловчилар билан тўлдиришга муваффақ бўлди. АҚШдаги машҳур  America’sGotTalent иқтидорлар беллашувида у финалга етиб борди.

МАЙРА ИЛЬЯСОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРБОБ:

 - Умуман олганда, 2020 йил кўплаб янги юлдузлар чарақлашига сабаб бўлганини айта оламан. Энг кичиклардан бошлайлик. Ержан Максим, Данэлия Тулешова. Ижодий иқтидорлар эрта ривожлана бошлаган. Менимча, улар ҳали узоққа боришади. Маданиятдаги жавоҳиримиз – Димаш жаҳонни ҳайратлантира олди ва ижрочи сифатида уни тан олишди. Димаш кўпчилик учун йўлчи юлдуз бўлсин.

2020 йил вокал осмонида яна битта Қозоғистон юлдузи порлай бошлади - Қарақат Башанова. Ёш ижрочи халқаро болалар Евровидениесида учинчи ўринни олди.  "Forever" қўшиғини самимий ижро этиб, миллионлаб томошабинлар юрагини забт этди. Пандемия сабабли танлов онлайн ўтказилди. Иштирокчилар телекўприк форматида, ҳар бири ўз мамлакатида ижро этди.

Ўтган йил қозоғистоннинг Ninety one гуруҳи учун ҳам анча муваффақиятли бўлди.  Q-pop мусиқа жанри асосчилари билан BBC News халқаро телеканали қизиқиб қолди. Британия телеканали кўрсатувларида артистларнинг халқаро шон-шуҳрат ва муваффақият сари босиб ўтган оғир йўли  кўрсатилган. Таъкидлаш жоизки, таниқли Қозоғистон бойзбенди 2015 йилда илк бора тақдим этилган. Бугунги кунда ёш ва иқтидорли ижрочиларнинг замонавий ва урфга кирган мусиқий маҳсулоти дунё бўйлаб оммалашиб кетган, уларнинг клиплари эса умумжаҳон интернет тармоғида миллионлаб мухлислар томонидан кузатиб бориляпти.