«Астана Опера» Алматига борди

«Астана Опера» Алматига борди

Абай номли «Астана Опера» театри балет труппаси Қозоғистон Миллий академик опера ва балет театрига жавоб гастроллари билан борди. Алмати томошабинлари эътиборига труппа бадиий раҳбари Алтинай Асилмуратова яратган тўйинган ижодий дастур тақдим этилди. Томошабинлар «Дон Кихот» балетидаги лўлилар рақси, Steppe Sonsнинг ўзига хос ва колоритли асари - «Қўрқит», шунингдек, Ринат Гайсин мусиқаси асосида тайёрланган миллий мавзудаги «Дашт чорлови» балетини томоша қилишди. Алмати томошабинларига тақдим этилган яна бир совға - «Ҳозир қанча давом этади?» спектакли эди. Мухлислар классика ва замонавий хореографияни муносиб баҳолади.

Бахтияр Адамжан, «Астана Опера» етакчи яккахони:

– Биз алматилик мухлисларимизни жуда яхши кўрамиз. Улар ҳақиқий санъат шинавандалари. Алмати томошабини балет маҳоратини баҳолай олади, даражасини тушунади. Шунинг учун театримизни муносиб намойиш этишга ҳаракат қилдик. Тайёргарлик ишлари маромида ўтди. Бу шаҳардаги томошабинлани қадрлаймиз. Ушбу спектаклни икки мартагина Нур-Султонда намойиш этгандик. Бизда ҳаракатларни чархлаш, кемтикларни тўлдириш имкони бўлди. Бу ерда намойиш қилиш учун спектаклга икки ҳафта тайёрландик.

Абдумалик Сарманов таржимаси