Жулдиз Абдукаримова «Коинот хоними-2020» танловида қандай ғолиб бўлганини ҳикоя қилди

«Коинот хоними» танловида қозоғистонлик аёл ғолиб бўлди. Жулдиз Абдукаримова 2020 йил беллашувида қандай ғалаба қозонгани ҳақида айтиб берди. Танлов онлайн-форматда ўтказилди, қатнашчилардан видеотақдимот йўллаш талаб қилинган. 148 даъвогар орасидан комиссия айнан Жулдизни танлаб олди. Сўнгра тўрт фарзанднинг онаси энг кўп овоз тўплашга муваффақ бўлди. Ғолиба айтишича, унинг режалари кўп. Гўзаллиги тан олинган хоним хайрия ишлари билан шуғулланмоқчи. Қозоғистонлик аёллар учун бепул онлайн-тренинглар ўтказиш ниятида. Жулдиз ушбу ғалабага машҳур турмуш ўртоғи туфайли эришгани ҳақида тармоқда тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Қисман бу ҳам фойда берди, дейди танлов ғолибаси. Таниқли қўшиқчининг кўп миллионли мухлислар армияси қозоғистонлик иштирокчини қўллаб-қувватлади. Айни вақтда, ташкилотчилар фикрича, Жулдиз Абдикаримова бусиз ҳам ғалаба қозониши мумкин эди.

АРАЙ АЛИМХАН, ТАНЛОВНИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ РАСМИЙ ВАКИЛАСИ:

- Биз Жулдиз билан ҳар куни постлар ёзиб, қўллаб-қувватлашни сўрамаслик ҳақида келишиб олгандик. Чунки сайт босимга бардош бера олмасди.

-  Яъни фақат обуначи ва мухлислар туфайли экан-да?

- Албатта, Жулдиз мухлислари ва Қозоғистонни қўллаб-қувватлаган, овоз берган бошқа одамлар туфайли.

ЖУЛДИЗ АБДУКАРИМОВА, «КОИНОТ ХОНИМИ-2020» ҒОЛИБАСИ:

- Менга профессионал жамоа - сценарийчилар, видеографлар ёрдам берди. Ғалабадан хурсандман, лекин бунда жамоа хизмати ва мен учун овоз берган қозоғистонликларнинг қўллаб-қувватлаши асосий ўрин тутди. Катта раҳмат!