«Астана Балет»да янги, IX театр мавсуми бошланди

«Астана Балет»да янги, IX театр мавсуми бошланди

Замонавий неоклассика ва миллий хореографиядаги энг яхши спектакллар, кутилган премьералар ва хориж гастроллари. «Астана Балет» директори Александр Совостьянов 9-театр мавсуми қандай ўтиши тўғрисида гапириб берди. Унинг фикрича, пойтахт аҳли ва меҳмонлари учун тенги йўқ репертуар ва учта премьера тайёрланган. Улар қаторида мода, гўзаллик ва санъат ҳақида баҳс юритувчи «Dior. Ма Muse» балети ҳам бор. Постановка муаллифи: Ксения Зверева. Мукарам Авахрининг «Тақдир ришталари» ва премьераси кутилаётган Иржи Килиананинг «Дайди халфанинг қўшиқлари» спектакли ҳам қизиқиш уйғотиши аниқ. Томошабинлар кўнглини олган «Муҳаббат афсонаси» ва «Султан Бейбарс» постановкаларини артистлар октябрда бўлиб ўтадиган Дубай гастролларига олиб кетади.

Александр Совостьянов, «Астана Балет» театри директори:

- Лол қолдирувчи икки полотно тез кунларда карантиндан кейинги илк гастролларга йўл олади. Дубайда, “Экспо-2020” доирасида етакчи янги театрлардан бири - «Дубай Опера» намойиш қилинади. «Астана Балет» жамоаси 25-26 сентябрда Туркистонда бўлади. Биз “Буюк Дашт мероси” доирасида 70 номерни ўзида жамлаган миллий хореография намуналарини кўрсатамиз.

Жорий мавсумда «Астана балет» саҳнасида Россиянинг Кичик Бронний театри артистлари «Кўршапалак одам Леонид Ильич Брежневга қарши» спектаклини намойиш қилади. Бу ташрифни Маданият ва спорт вазирлиги ташкил қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси