Иманбек Зейкенов «GQ – йил эркаги» мукофотини олди

Иманбек Зейкенов «GQ – йил эркаги» мукофотини олди

Йил кашфиёти! Қозоғистонлик диджей Иманбек Зейкенов Россиянинг «GQ Йил эркаги» мукофоти ғолиби бўлди. Ёш ижрочи аввалроқ Grammy мукофоти олганди. Ҳозир у аудиомайдончаларда миллиардлар тинглаётган ва жаҳоннинг пешқадам мусиқий лейблари билан контрактларга эга артист. Бу йўналишда Иманбекнинг рақиблари қаторида Фёдор Федотов, Владимир Онохов, Soda Luv ва Евгений Сангаджиев бор эди.

Абдумалик Сарманов таржимаси