Пойтахтда пандемияга оид кўргазма очилди

Пойтахтда пандемияга оид кўргазма очилди

«Пандемия. Яккаланиш. Парвоз…» Қозоғистонлик мусаввирлардан бири Женис Нурлибаевнинг кўргазмаси шундай номланган. Экспозицияларда унинг яккаланишга мажбур бўлган вақтда чизилган расмлари тақдим этилган. Рассом инсоннинг руҳий-ҳиссий аҳволини катагидан учиб чиқаётган қуш кўринишида тасвирлаган. Сўнгги бир ярим йил мобайнида мусаввир 300 тача картина яратди, лекин улардан фақат 60 тасини томошабинларга тақдим этди. Айни вақтда рассом акварель, акриль, шарикли ручка, компьютер графикаси ва бошқа турли техника ва воситалардан фойдаланган. Таъкидлаш лозимки, Женис Нурлибаев Қозоғистон Рассомлар уюшмаси аъзоси. Президент мукофоти совриндори, жаҳон рассомлари ҳақида ёзилган «Ақ зер» тўплами муаллифи.

Женис Нурлибаев, рассом:

- Бу картиналар биз ҳеч қаерга чиқолмай, уйда қамалиб ўтирган вақтимизда чизилган. Лекин ижодкор инсонни нақадар қобиқлар ичига ўрашга интилсангиз ҳам, фитратини намойиш эта олади. Талабга кўра, картиналар мамлакатимизнинг бошқа галереяларига ҳам қўйилади. Келгусида уларни хорижда намойиш этиш мўлжалланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси