Опера аудиоёзувида иштирок этди

Опера аудиоёзувида иштирок этди

Мамлакатимиз классик вокал санъати тарихида биринчи марта! Республикада хизмат кўрсатган арбоб, «Астана Опера» опера труппаси директори Азамат Жилтиркўзов жаҳон даражасидаги ўзига хос лойиҳа – Винчеццо Беллинининг «Пуританлар» операси аудиоёзув сифатида CD-дискка кўчирилишида қатнашди. Бу нодир асарни ижро этишда юртдошимиз билан бирга тенор Лоуренс Браунли ва сопрано Сара Кобурн каби бельканто юлдузлари қатнашди. Хорижлик экспертлар таъкидлашича, бу бир нуқтага тўпланган энг кучли жамоалардан бири бўлди. Эслатамиз, аудиоёзув тайёрлаш ташаббускори - Нью-Йорк шаҳар операси мусиқий директори Константин Орбелян.

Азамат Жилтиркўзов, «Астана Опера» опера труппаси директори:

- Винченцо Беллинининг «Пуританлар»ини ёзиб олишда Рикардо партиясини ижро этдим. Мен билан бирга номдор америкалик, европалик ижрочилар овози ёзиб олинди. Бу лойиҳада иштирок этиш жараёнида улкан тажриба олдим, янги танишлар орттирдим. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон биринчи марта шундай форматдаги лойиҳада иштирок этиши.

Абдумалик Сарманов таржимаси