«Астана Опера» янги мавсумда 5 та спектакль тақдим этади

«Астана Опера» янги мавсумда 5 та спектакль тақдим этади

Қозоғистоннинг бош театри - «Астана Опера» юбилей арафасидаги янги, тўққизинчи мавсумини бошлади. Мавсум очилишига бағишланган гала-концерт Конституция куни – 30 августда бўлиб ўтди. Саҳнага чиққан мамлакатнинг таниқли артистлари ватанпарварлик ва классик композицияларни ижро этди. Шуни айтиш лозимки, янги мавсумда катта ишлар амалга оширилади. Театр 5 та премьера ваъда қиляпти. Йил режалари ҳақида театр опера труппаси мудири Азамат Жилтиркўзов ҳикоя қилди.

Азамат Жилтиркўзов, Қозоғистон Республикасида Хизмат кўрсатган арбоб:

– 9-мавсумни 10 йиллик юбилей мавсумига тайёргарлик шаклида режалаштирдик. Ҳозирги 9-мавсумда 5 та премьера тайёрланяпти. Улардан 3 таси опера, 2 таси балет. Бир мавсумда бешта спектакль тақдим этиш осон эмас. Лекин ҳаммаси кўнгилдагидек ўтишига ишонамиз. Бундан ташқари, артистларимиз Чимкент опера театри саҳнасида ўз санъатини кўрсатади. Куни кеча Майра Мухамед қизи биз билан бирга шуғулланди, бугун у Чимкентда. Жанубга ўз постановкаси - «Дўмалақ ана»ни олиб кетди.

Абдумалик Сарманов таржимаси