Қўстанайлик ҳунармандлар халқаро майдонга чиқади

Қўстанайлик ҳунармандлар халқаро майдонга чиқади

Қўстанайлик ҳунармандлар халқаро бозорга чиқишга тайёрланмоқда. Уларга бу имкониятни Қозоғистон-Америка танлови - «Born Nomad» тақдим этмоқда. Бунда Қўстанай вилоятидан 35 нафар уста қатнашади. Ҳозирда улар онлайн-таълим оляпти. Кейинги босқичда улар бошқа қозоғистонлик иштирокчилар билан бирга «Маданият ва анъаналар», «Инновациялар», «Уста аёллар», «Ёш истеъдодлар», «3D ҳунар» ва «Ижодий коллаборация» каби номинацияларда куч синашади. Танлов натижаларидан қатъий назар барча ҳунармандлар халқаро савдо майдончасига чиқиш имконини қўлга киритади ва ўз хоббисини тўла қонли бизнесга айлантира олади.

Сауле Кабидулова, Ҳунармандлар фонди раҳбари:

- Миллий тақинчоқ ва либосларни қозоғистонликлар асосан байрамларда кияди, тақади. Талаб мавжуд. Бироқ ҳозирча маҳсулотимизни фақат маҳаллий бозорда сотамиз. Лойиҳа бизнес миқёсини кенгайтириш ва халқаро бозорга чиқиш учун замин яратади.

Жанара Омарбекова, ҳунарманд:

- Миллий сувенирларимиз, анъаналаримизга кўплаб давлатлар қизиқади. Шу боис, хориждан кўплаб меҳмонлар келади. Улар ҳамиша сувенирларни, миллий буюмларни излайди. Шунга кўра, эҳтиёж бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси