Рухия Байдукенова бош мукофотни қўлга киритди

Рухия Байдукенова бош мукофотни қўлга киритди

Қозоғистонлик хонанда Рухия Байдукенова Витебскда ўтказилган «Славян бозори» халқаро санъат фестивалида Гран-прини қўлга киритди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари таъкидлашича, асосий мукофот учун ёш ижрочилар кураши муросасиз кечган. Иккинчи турда вокалчилар Беларусь Президент оркестри жўрлигида славян хитларини ижро этди. Натижада Қозоғистон вакиласи Рухия Байдукенова ўз рақибларини ортда қолдирди. Асосий мукофотни ҳакамлар ҳайъати раиси Анатолий Ярмоленко топширди.

Таъкидлаймиз, турнирда биринчи ўринни Сербия, иккинчи ўринни Украина, учинчи ўринни Словакия ва Озарбайжон эгаллаган.

Абдумалик Сарманов таржимаси