«Пост-номадлик воқелиги»: Алматида намат картиналар кўргазмаси очилди

Гүлнұр Мұқажанова
lh3.googleusercontent.com

Алматида қозоғистонлик ёш ижодкор Гулнур Муқажанованинг шахсий кўргазмаси очилди. «Сукунат майдони» деб аталган экспозицияда 14 асар, жумладан, наматдан қўлда ясалган «Пост-номадлик воқелиги» картиналар туркуми ҳам ўрин олган. Рассом кўп ишларини яратишда қадимий кўчманчилар гиламларидан илҳом олган. Ташкилотчилар таъкидлашича, муаллиф мазкур кўргазмага бир йилдан кўпроқ тайёрланган ва баъзи ишларини кўргазма учун махсус тайёрлаган.

Меруерт Қалиева, галерея директори:

- Наматдан ясалган картиналар тўплами «Пост-номад воқелиги» деб аталган. Иккинчи ишлар гуруҳига фотосуратлар, видео ва «Глобал жамият» туркум ишлари тўпланган. «Пост-номад воқелиги» туркум картиналарида меринос жунидан ташқари ипак ҳам ишлатилган. Ҳамма ишлар Гулнур ўз қўллари билан Берлиндаги устахонасида тайёрлаган наматдан ясалган.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×