Қозоғистонда 7 та нефть-газ кони онлайн-савдога қўйилади

Қозоғистонда илк марта нефть-газ конларини разведка қилиш ва қазиб олиш ҳуқуқи онлайн-аукционга қўйилди. 7 та участка кимошди савдосига тақдим этилади. Виртуал аукцион 23 декабрь куни давлат мулки реестри порталида ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, махсус сервис куз бошида ишга туширилди. Бугунги кунда конлар ҳақидаги тўла маълумот берилган интерфаол харитадан фойдаланиш мумкин. Савдода қатнашиш учун эҳтимолий инвестор онлайн буюртма бериши кифоя. Аукционни махсус яратилган виртуал аукцион залида кузатиш мумкин. Энергетика вазирлигида янги механизм бозорни анча шаффофлаштириш, бизнес ва давлат учун харажатларни камайтириш имкониятини бериши таъкидланмоқда.