Қозоғистон транзит салоҳияти кенгаймоқда

Қозоғистон транзит салоҳияти кенгаймоқда

Қозоғистон ҳудуди орқали ўтадиган қуруқлик йўналишлари рақобатга бардошли эканини кўрсатди. Жорий йилда транзит юк ташуви ҳажми бир миллион контейнерга тенг стратегик кўрсаткичдан ошди. Уларнинг 700 мингтаси Осиё-Европа йўналишида ҳаракатланган.

Мамлакат Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, Қозоғистон World Logistics Passportда рўйхатга олинган 15 та хабдан бири. Мамлакатлар божхона ва логистика жараёнларини оптималлаштирди, шу тариқа халқаро савдога туртки берилган. Тегишли вазирликда таъкидланишича, айни пайтда мазкур дастур иштирокчилари сони тобора ортмоқда. «Ягона макон-ягона йўл» дастури доирасида республика транзит салоҳияти кенгаймоқда. Қозоғистоннинг минтақавий савдо ва логистика хаби сифатида мавқеи юксалиб боряпти. Келажакда Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни янада кенгайтириш, Ҳиндистон бозорига чиқиш кўзда тутилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси