Ипотека қарзлари ҳажми Қозоғистонда ўттиз фоиздан кўпроққа ортди

Ипотека қарзлари ҳажми Қозоғистонда ўттиз фоиздан кўпроққа ортди

Апрель ойи охирига бориб Қозоғистонда ипотека портфели 2 триллион 450 миллиард тенгени ташкил қилди. Натижада, бу кўрсаткич 32 фоизгача кўтарилди. Рэнкинг.кз портали шундай хабар тарқатди. Молиявий бозорни тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги берган маълумотга кўра, 2019–2020 йилларда банклар ипотека портфели 30 фоиздан ортди. Ипотека кредитлари ривожланишида «Нурли ер», «7-20-25» давлат дастурлари ва бошқалар орқали имтиёзли кредитлаш ҳамда «Баспана хит» бозорга мўлжалланган ипотека маҳсулоти ҳаракатланувчи куч вазифасини бажарди. Қозоғистондаги имтиёзли дастурлар қаторида ҳамма тоифадагилар учун мақбуллари ҳам, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига мўлжалланганлари ҳам бор. Бундан ташқари, Имтиёзли кредитлар фоизлари аниқ белгилаб қўйилган ва ўзгармайди. Улар Республика Миллий банки базавий ставкасидан паст. Уй-жой олиш имконияти бўйича жаҳон рейтингида Қозоғистон 2021 йилда 47-ўриндан 35-ўринга кўтарилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси