Қозоғистон иқтисодиёти истиқболлари

Экономиканың даму болашағы
gtrk-saratov.ru

Қозоғистон хомашё экспортига боғлиқликдан қандай қутулиши мумкин? Экспертлар фикрича, бунинг учун аввало «яшил технология» ва облигациялардан фойдаланиш, ядро энергетикасини ривожлантириш зарур. Шу билан бирга, биринчи навбатда қишлоқ хўжалигини кучайтиришга эътибор қаратиш керак. Мутахассислар фикрича, республика чорвачилик соҳасида сифатли, экологик тоза маҳсулотлар тайёрлаш бўйича жаҳон миқёсида салмоқли ўрин эгаллаши мумкин. Бу товар ҳамиша харидоргир. Шу муносабат билан маҳсулот етказиб бериш ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш зарур. Ҳозир бу йўналишда фаол иш олиб бориляпти. Жаҳоннинг энг оммалашган электрон майдончалари қаторига кирувчи «Алибаба»да юзлаб Қозоғистон экспортчилари ўз маҳсулотини тақдим этяпти. Шу тариқа, 4 мингдан зиёд номдаги Қозоғистон маҳсулоти жаҳон бозорларига чиқарилади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Чегаралар ёпилган бир шароитда биз экспорт оқимларини ёпиб қўйилган анъанавий йўналишлардан янги бозорларга йўллаш имкониятини топдик. Масалан, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг махсар мойи илк бора Қатар ва АҚШга экспорт қилинди. Музлатилган гўшт экспортини ҳам хилма-хиллаштирдик, Хитой ва Марказий Осиё ҳамда Яқин Шарқ давлатларига жўнатишни йўлга қўйдик. Ҳозир олдимизда озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти географиясини янада кенгайтириш вазифаси турибди.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, кўмир ўрнига газдан фойдаланиш, водород ишлаб чиқариш ва фойдаланишга эътибор ҳам Қозоғистон иқтисодиёти ўсишида катта ўрин тутиши мумкин. Мода саноати ва текстилни ривожлантириш енгил саноатни етакчи нохомашё экспорт йўналишига айлантириш имконини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×