Қозоғистон агросаноати ЕОИИ да энг юқори суръатда ўсмоқда

Қозоғистон агросаноати ЕОИИ да энг юқори суръатда ўсмоқда

Қозоғистон агросаноат мажмуаси пешқадамликка эришди. Ўтган йил якунларига кўра, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари орасида энг юқори ўсиш суръати кузатилган. Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Ўмаров маълум қилишича, барча макрокўрсаткичларда ижобий ўзгаришга эришилган: ялпи маҳсулот ҳажми 6 фоизга ортди ва 6,3 триллион тенгега етди. Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг бирорта давлатида бундай ўсиш юз бермаган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4 фоизга, келаётган инвестиция оқими 15 фоизга, қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 22 фоизга ортди. Таъкидлаш жоизки, Озиқ-овқат хавфсизлиги Британия глобал рейтингига кўра, мамлакатимиз 16 поғона юқорига кўтарилди ва 113 мамлакат ичида 32-ўринда турибди.

Абдумалик Сарманов таржимаси