Агросаноат: маҳсулот ва экспорт ҳажми ортмоқда

 ауылшаруашылық өнімдері
lh3.googleusercontent.com

Қозоғистонда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми ошмоқда. 2020 йилда бу борада ўсиш 22 фоизни ташкил қилди. Шу тариқа, ташқи бозорларда 1,3 миллиард доллар қийматга эга маҳсулот сотилди. Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Ўмаров айтишича, соҳа асосий капиталига киритилган инвестиция ҳажми 15 фоизга ўсган. Натижада, киритилган капиталнинг умумий миқдори 677 миллиард тенгедан ошди. Таъкидлаш жоизки, мамлакат агросаноат мажмуаси Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида энг юқори кўрсаткични намойиш қилди. Ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш 6 фоизга ўсди ва 6 триллион тенгедан ошди. Вазир соҳани ривожлантириш йўлидаги вазифаларни ҳам тилга олди. Беш йил давомида мамлакатда 845 та инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилади. Агросаноат мажмуаси барқарор ривожланишда давом этиши учун янгича ёндашувлар кўзда тутилган. Улар 2021-2030 йилларга мўлжалланган концепция ва 2021-2025 йиллар учун миллий режада ўз аксини топган.

Сапархан Ўмаров, Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири:

- Асосий мақсадлар сифатида меҳнат самарадорлигини 2,5 марта ошириш, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан 80 фоиз таъминлаш, қайта ишланган маҳсулот экспортини 2 марта ошириш, йирик инвестлойиҳалар атрофида 7 та экотизим яратиш мўлжалланган. Келгуси беш йил ичида турли чора-тадбирлар туфайли соҳага 4,1 триллион тенге инвестиция олиб келиш, 500 мингдан зиёд одамни иш билан таъминлаш ва 1 миллион аҳоли даромадини ошириш режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси

×