2020 йилда иқтисодиётнинг реал сектори 2 фоизга кўтарилди

2020 йилда иқтисодиётнинг реал сектори 2 фоизга кўтарилди

2020 йилда Қозоғистон иқтисодиёти реал сектори 2 фоизга ўсди. Ваҳоланки, бу даврда тадбиркорлик фаолияти сусайган, пандемия туфайли чеклов чоралари кўрилганди. Молия вазири Ерулан Жамаубаев республика бюджети ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботига бағишланган Мажилис пленар йиғилишида маълум қилишича, фавқулодда ҳолат шароитида аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган сарф-харажатлар ўтган йил бюджетида устувор йўналишлар сифатида асосий ўрин тутди.

Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон Республикаси молия вазири:

- Иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича мажмуавий режа қабул қилинди. 700 минг нафардан зиёд тадбиркорни қамраб олган солиқлар орқали рағбатлантириш ва енгиллатиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, амалга оширилди. Кичик ва ўрта бизнес учун кредитлар қайта молиялаштирилди. 40 мингдан зиёд лойиҳа камайтирилган ставкадан фойдаланди. Жабрланган соҳаларда 80 фоиз тадбиркор тўловлари кечиктирилди. Буларнинг ҳаммаси тадбиркорлик фаолияти ва бандликни сақлашга ёрдам берди.

Маҳкама раҳбари таъкидлагани каби, бюджетга 12 триллион 49 миллиард тенге маблағ тушди ва режа 100,3 фоизга бажарилди. 2019 йилга нисбатан ижтимоий харажатлар анча ортди ва 6,6 триллион тенгени ташкил қилди. Ерулан Жамаубаев таъкидлашича, бу маблағ республика бюджетининг деярли ярми – 47 фоизини ташкил қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси