Экспертлар Қозоғистон иқтисодиётида ўсиш бўлишини кутмоқда

Экспертлар Қозоғистон иқтисодиётида ўсиш бўлишини кутмоқда

Экспертлар Қозоғистонда тадбиркорлик фаол ошишини кутяпти. Улар берган маълумотга кўра, жорий йилда экспорт камида 20 фоизга ошади, умумий ҳажми 56 миллиард долларга етади. Бунга жаҳон бозорларида Қозоғистоннинг асосий экспорт товарлари: металлар, газ, уран, дон, нефть нархи кўтарилиши таъсир кўрсатади.

Таъкидлаш жоизки, бир неча ҳафта давомида Brent маркали нефтнинг бир баррели 70 доллардан қимматга сотиляпти. Республика Миллий банки берган маълумотга кўра, нефть қазиб олиш ошиши натижасида нархлар бирмунча пасайиши мумкин. Молиявий бошқарувчи тақдим этган базавий сценарийда Брент баҳоси 60 доллар бўлиши тахмин қилинган. Бу баҳо сақланиб қолса, экспертлар йиллик иқтисодий ўсиш 4 фоизга етиши, 2022 йилда эса янада жадаллашишини кутмоқда. Қозоғистонга хос бўлган тўлов балансидаги дефицит салкам икки марта қисқаради.

Абдумалик Сарманов таржимаси